ТАЛАБА-ЁШЛАР – ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛАР

Самарқанд шаҳридаги Концертлар залида Самарқанд давлат университети томонидан “Биз – диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, давлат хавфсизлиги ва ички ишлар бошқармалари вакиллари билан университет талабаларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ректори Р.Холмуродов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси бош мутахассиси Ш.Холбоев, университет докторанти Ш.Жўрақулов ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларни турли иллатлардан, хусусан, экстремистик ғоялар таъсиридан асраш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу борада олий ўқув юртларининг талабалари ўз тенгдошларига ўрнак бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда Ватан қадри мадҳ этилган ва адашганларнинг оғир қисматидан ҳикоя қилувчи “Тафаккур эҳтиёжи” фильми намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев сўзга чиқди.


Охирги ўзгариш: 04/06/2018 23:33.   Кўрилганлиги: 122

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг