Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

Вилоят ҳокими З.Мирзаев Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

Тадбирда филиалнинг ташкил этилганига кўп бўлмаса-да, эришилган муваффақиятлар, муассасанинг нуфузи, кадрлар салоҳияти эътироф этилди. Хусусан, ўтган даврда филиал республика халқ хўжалигининг алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси учун 2851 нафар мутахассис кадрлар тайёрлаб берди.

Бугунги кунда филиалда 1200 нафардан ортиқ ёшлар бакалавриатура ва магистратура йўналишларида сабоқ олмоқда.


– Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади, – деди вилоят ҳокими. – Айтиш мумкинки, бугунги глобаллашув даврда ривожланиб бораётган жамиятда ахборот технологияларининг ўрни тобора ортиб, етук мутахассисларга зарурат сезилмоқда. Чунки, бугун ахборот коммуникацион технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади, ҳисоб.

Демак, энди сиз шундай дастурлар, лойиҳалар устида ишлашингиз керакки, мамлакат тараққиётига, фуқароларнинг янада фаровон турмушига хизмат қилсин. Айнан бугунги жараёнда хоҳ интернет орқали, хоҳ бошқа йўналишда бўлсин, сиз мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар, ўзгаришларни дунёга кўрсатишда тезкор ва холис бўлишингиз талаб этилади.


Дарҳақиқат, ТАТУ Самарқанд филиали ва вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ҳамкорлигида 2015-2016 йилларда туман ҳокимликлари учун 14 та ва вилоят ташкилотлари учун 12 та веб-сайт яратилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ учун “Махсус маълумотлар базаси”, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси учун “Миграция маълумотлар базаси”, Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчи сайёҳлар учун “Ақлли йўл кўрсаткич (Samapp)” ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар яратувчиларга маълумот берувчи Think.uz, талабаларнинг бир-бирлари билан ўқув-ахборот ва ижтимоий мулоқотини таъминлаш учун Student.uz ахборот порталлари, компьютер сичқончасининг техник имкониятларини кенгайтирувчи “Хотирали сичқонча” техник ишланмаси яратилди.


Учрашувда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар томонидан таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Хусусан, “Дастурий маҳсулотлар яратиш” ва АКТни жорий этишда корхона ва ташкилотлар билан филиал ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, талабалар турар-жойи билан ўқув бинолари орасидаги масофа бироз узоқ (8-9 км.) бўлгани учун талабаларнинг қатнашида жамоат транспорти масаласи мавжудлиги, филиалнинг янги биносида фаоллар зали қуриш ва бошқа масалалар тилга олинди.


Шунингдек, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида “Дастурий маҳсулотлар яратиш ва АКТни жорий этиш инновацион маркази”, вилоятнинг йирик ташкилот ва корхоналарида олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда “Инновацион технологиялар ва АКТни жорий этиш” бўлимларини ташкил қилиш, муассаса талаба-ёшларини тўлиқ компьютер технологиялари (ноутбук ёки планшет) билан таъминлаш мақсадида имтиёзли кредит ажратиш каби таклифлар берилди.



Киритилган вақти: 05/02/2016 18:02.   Кўрилганлиги: 1566
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/talaba-yoshlar-bilan-navbatdagi-uchrashuv

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.