ТАЛАБА-СПОРТЧИЛАР ШАРАФЛАНДИ

Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” Республика спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган Самарқанд вилояти вакилларини шарафлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Самарқанддаги олий таълим муассасалари спортчи-талабалари ва уларнинг ота-оналари, мураббийлар таклиф этилган тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев ва бошқалар мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқаришда Юртбошимиз ташаббуси билан жорий этилган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”ҳамда “Универсиада” спорт беллашувларининг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини таъкидлади.

Бу йилги мусобақаларда самарқандлик 74 нафар талаба спортнинг 13 тури бўйича иштирок этиб, уларнинг 3 нафари олтин, 9 нафари кумуш, 47 нафари бронза медалини қўлга киритди.

Маросимда “кичик олимпиада” ўйинларининг саралаш ва финал мусобақаларини уюшқоқлик билан ўтишига муносиб ҳисса қўшган олий таълим муассасалари раҳбарлари, мураббийлар ҳамда спортчи-талабалар, уларнинг ота-оналарига вилоят ҳокимлигининг “Ташаккурнома” ва қимматбаҳо совғалари топширилди.


– “Баркамол авлод” мусобақаларида иштирок этиб, спортнинг сузиш тури бўйича жамоамизга иккита олтин медал олиб берганман. Лекин “кичик олимпиада”да қўлга киритган совринларимнинг сурури бутунлай бошқача бўлди, – дейди Самарқанд давлат университети талабаси Темур Латипов. – Самарқанд халқаро аэропортида ташкил этилган тантанали кутиб олиш маросими, вилоят ҳокимлигининг бугунги тақдирлаш маросими бир умр ёдимдан чиқмайди.

Бу биз, ёшларнинг келажакда соғлом ва баркамол инсон бўлишимиз, иқтидоримизни намоён этишимиз учун кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.

Ота-онамиз ва устозларимизнинг шарафлангани бизга яна куч-ғайрат бағишлайди.


Охирги ўзгариш: 08/06/2016 19:09.   Кўрилганлиги: 545

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг