
Бу йил вилоятимиздаги «Сингапур-Самарқанд», «Кумуш тола», «Жилойи Малика», «Элбек пилла ТРЖ», «Оқдарё ипаги» корхоналари ва 2616 фермер хўжалиги ўртасида 28 тонна такрорий пилла етиштириш борасида шартномалар тузилди.
Фермер хўжаликларида эса 2800 нафар ипак қурти боқувчиси билан ўзаро келишувлар амалга оширилди.
- Баҳорги парваришдан фарқли равишда бу сафар ҳар бир қурт боқувчига 5 грамдан ипак қурти ва мавжуд инкубаторияларга 50 минг сўмдан аванс берилади, - дейди вилоят «Агропилла» масъулияти чекланган жамияти бош мутахассиси Фазлиддин Қорақулов. - Туманларда 14 та инкубатория танланиб, уларда 28 нафар инкубист ҳамда ёрдамчилари, 34 нафар пиллачилик агрономлари сараланди. Уларга такрорий пилла парваришлаш борасида ўқув-семинарлар ўтказилди ва қўлланмалар тарқатилди. Ипак қурти боқувчилар пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Пахтачи туманидаги ипак қурти боқувчи оилавий звеноларга уруғлар тарқатилиши бошланди. Бу тадбирнинг ўтказилиши аввало аҳоли бандлигини таъминлаб, моддий манфаатдорлиги ортишига хизмат қилади, қолаверса, пиллачиликни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.