
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари вилоятимиз шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, жарроҳлик амалиётларида иштирок этмоқда.
Республика ихтисослаштирилган урология марказининг тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.Мухторов бошчилигидаги малакали мутахассислари республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимларида, шунингдек, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида 350 нафар беморларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказди.
- Бундан 15-20 йил олдин беморнинг буйрагида тош бор, деган ташхис қўйилса, фақат тиғ теккизиш йўли билан даволанар эди, - дейди Тошкент тиббиёт академияси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Тоҳир Ҳожиметов. - Бугун эса юртимизда бундай хасталикка чалинганларнинг 80 фоиздан ортиғи эндоскопик йўл билан даволанмоқда. Бу жаҳондаги тиббиёти ривожланган энг илғор мамлакатларда эришилган кўрсаткичларга тенг.
Пойтахтдан келган олий тоифали шифокорлар Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасида гинеколог ва уролог врачларга маҳорат дарслари ўтди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.