
Самарқанд шаҳрида трамвай йўли қурилиши давом этмоқда. Яқинда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан трамвай йўл излари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
– Икки кун ичида Сартепа масканидан Буюк Ипак йўли ва Нарпай кўчалари кесишган ҳудудгача 4 километрга яқин темир йўл изларини ётқизиб чиқдик, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “ТЙМС – 203” корхонаси бош муҳандиси Обид Умматов. – Ҳозирча йўлнинг бир томонини ётқизиб чиқяпмиз. Наврўз байрамига қадар 16 километрлик йўл ётқизиб, Сартепа масканидан Темир йўл вокзалига қадар бўлган биринчи босқичли қурилиш ишларини тўлиқ ниҳоясига етказамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.