
Мамлакатимизда “Ёшларга оид давлат сиёсати” йўналиши бўйича белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб,
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан “Ёшлар ва қонун” Республика танловини ўтказилди.
21-22 июнь кунлари танловнинг якуний босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилди.
“Ёшлар ва қонун” республика танловида вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 та жамоа иштирок этди.
4 та шарт якунига кўра Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилган Нарпай туманидаги 17 мактабнинг “Тафаккур” жамоаси танловда фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолибларга танлов комиссияси томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.