Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДҚИҚОТЛАР ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

ТАДҚИҚОТЛАР ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

Самарқанд шаҳрида “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси – малакали кадрлар тайёрлаш кафолати” мавзуида минтақавий кўргазма ва семинар-тренинг ўтказилди.

– Тадбирда институтимиздаги янгиликлар, тадқиқот ҳамда кашфиётлар билан иштирок этдик, – дейди Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти илмий бўлими бошлиғи Усмон Хушвақтов. – Хусусан, техника фанлари доктори, профессор Асқар Ҳасанов томонидан яратилган бино ва иншоотлар пойдеворларини мустаҳкамлаш усуллари кўпчиликка манзур бўлмоқда. Бу бизга мавжуд бинони қўзғатмасдан, зарар етказмаган ҳолда асосини мустаҳкамлаш имконини беради. Натижада бинонинг яшовчанлиги, чидамлилиги ошади. Бу лойиҳага айни пайтда патент олинган бўлиб, Самарқанд шаҳридаги айрим қадимий обидаларда муваффақиятли синовдан ўтди.

– Вилоятда жойлашган туристик объектлар, масалан, дам олиш ва соғломлаштириш марказлари, спорт ва кўнгилочар объектлар, археологик ва архитектура ёдгорликларининг электрон харитасини яратиш бўйича тадқиқот олиб боряпмиз, – дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори Искандар Тўхлиев. – Бу иш амалга ошса, сайёҳлар туристик-рекрацион объектлар тўғрисида тўлиқ маълумот олиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, сайр қилиш чоғида фойдаланиладиган йўл кўрсаткич, яъни минтақа тўғрисидаги барча зарурий маълумотлар базаси яратилади. Қулайлиги, ушбу маълумотларни он-лайн орқали сайёҳлар ўзларининг мобил телефонлари ёки планшетларида кўриш имконига эга бўладилар.

Тадбир доирасида Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах ҳамда Сурхондарё вилоятларидаги олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқотчилик соҳасидаги фаолиятининг таҳлили ва вилоятларда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси масалаларига бағишланган семинар-тренинг ҳам ўтказилди.

И.Пўлатов


Киритилган вақти: 24/02/2015 18:14.   Кўрилганлиги: 1525
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadqiqotlar-hayotga-tatbiq-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.