
Яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи, ҳудудда яшаётган барча фуқароларимиз қатори, маҳаллий ва хорижий тадбиркорларнинг ҳам руҳини ва иқтисодиётимизнинг порлоқ келажагига бўлган қатъий ишончини янада орттирди.
Ташриф барча соҳалар қатори, саноатнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳам ғайратини оширгнини, бугунда уларнинг амалий ишлари, самимият билан билдираётган фикрлари тасдиқлайди.
Темур САИДОВ,“Prime Ceramics” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари:
– Юртимизда маҳаллий тадбиркорларни ва хорижий инвесторларни нафақат ҳуқуқий, иқтисодий, балки маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам барча шароитлар яратилган.
Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонидаги саноат ҳудудида фойдаланилмай, бўш турган ҳудуд ва бино ўрнида, қисқа вақт ичида, Италиянинг “Sacmi” компаниясининг замонавий технологияси асосида, хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда 46 млн. доллар маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига, биринчи босқичда йилига 2 млн. 750 минг кв.м. юқори сифатли деворбоп керамик плиткалар (кафель) ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик.
Барча шароитларга эга ишлаб чиқариш бинолари, инфратузилма объектлари мавжудлиги ҳамда яратилган имтиёз ва енгилликлар сабаб, иккинчи босқичда12 млн. доллар ўзлаштирилиши ҳисобига, йилига 2 млн. 750 минг кв.м. пол керамик плиткалари ишлаб чиқариш қувватига эга янги ускуналар олиб келинди ҳамда ушбу линия жорий йил 1 сентябрга қадар ишга туширилади. Маҳсулотнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинмоқда.
Хуршид РАСУЛОВ, “Афросиёб цемент” оилавий корхонаси таъсисчиси:
– Тадбиркорлик чуқур билим, ғайрат-шижоат, ҳалол меҳнат эвазига топилган маблағ, энг асосийси, қулай муҳитни талаб этади.
Бошқа соҳаларда ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширганман. Фаолиятимдаги энг асосий лойиҳалардан бири – Пастдарғом тумани, Дўстлик мавзесида йилига 561 минг тонна юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган корхонани қуриш лойиҳаси бўлмоқда. Ушбу корхонанинг қиймати 26 млн. доллар, шундан 9,065 млн. доллар ўз маблағимиз, 16,935 млн. доллар тижорат банки кредити асосида барпо этилмоқда.
Корхонанинг ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўрни яратилади, йилига ўртача 6 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Натижада вилоятда цемент ва цемент асосида бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ва туман экспорт салоҳияти, маҳаллий бюджет даромадлари ошади.
Бекзод НАРЗУЛЛАЕВ, Жомбой туманидаги Қорамўйин қишлоғида бунёд этилаётган “Ceramic breaks” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси раҳбари.
– Хорижлик инвесторларга берилаётган имтиёзлар сармоядорлар ва мутахассисларни юртимизга кенг жалб этиш билан бирга, иқтисодиётимизга замонавий технологияларни ҳам олиб кирмоқда.
Испаниялик муҳандислар ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари билан ҳамкорликда 10 млн. доллар маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига замонавий корхона бунёд этилмоқда. Инновацион технологиялар асосида, муқобил ёқилғи – кўмирда ишлайдиган ушбу ғишт заводида 5 турдаги пишган ғишт ва замонавий катта габаритли керамик блоклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Энг муҳими, ишлаб чиқариш жараёнларида 100 фоиз маҳаллий хом-ашё заҳираларидан фойдаланилади. Корхонанинг ишга туширилиши 70 нафарга яқин маҳаллий ёшларни иш билан таъминлайди.
Ғайрат МУҲАММАДИЕВ, Пастдарғом туманидаги “Gamma windows system” масъулияти чекланган жамияти раҳбари:
– Хорижлик ҳамкорларимизнинг юртимизда яратилаётган тадбиркорлик муҳитига ишончлари юқори. Шу боис улар иккиланмасдан биз билан ҳамкорлик қилишмоқда.
Корхонамиз ишга туширилишининг биринчи босқичида, жами 3 млн. 200 минг доллар, шундан 3,050 млн. доллар Буюк Британиянинг хорижий инвестицияси ҳисобига йилига 7 млн. 560 минг погона метр ПВХ профиллари, 2,5 млн. погона метр метал профиллар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Ушбу лойиҳа жорий йилнинг 1 майига қадар ишга тушади. Натижада 50 та янги иш ўрни яратилади.
Иккинчи босқичда, 1,8 млн. доллар, шундан 1,5 млн. доллар Буюк Британиялик инвесторларнинг маблағи ўзлаштирилади. Йилик қуввати 3,6 минг тонна бўлган ушбу линяда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда зарур бўлган қотирма маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва қўшимча 30 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Шунингдек, тадбиркорлар уларнинг ғоялари, соҳанинг янада ривожланишига мутасадди идора – “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан қўллаб-қувватланаётгани, ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлар ва енгилликлар билан уларнинг яқиндан таништирилаётганлиги, иш фаолиятларида ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлашди.
ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.