Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРНИ ҚОНУН ҚЎЛЛАЙДИ

ТАДБИРКОРНИ ҚОНУН ҚЎЛЛАЙДИ

Вилоят ҳокимлигида республика Бош прокуратураси ташаббуси билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят прокуратураси органлари ҳамда соҳага дахлдор бошқарма ва муассасалар вакиллари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, тадбиркорлар иштирок этди. 

Учрашувда 2015 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди.

Самарқанд вилоятида ҳозирги кунда қарийб 16 минг тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бормоқда. 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида минг нафарга яқин тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлади. Натижада кичик бизнес субъектларининг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 77,6 фоизни ташкил этди ва уларда аҳолининг 83,3 фоизи иш билан таъминланди.

Учрашувда Бош прокуратура томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилган ишларга тўхталиб ўтилди.

– Жорий йилнинг 9 ойида 532 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва ноқонуний текшириш ўтказилганлиги, 953 та ҳолатда ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги, 100 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаатини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилганлиги, 2 мингдан зиёд ҳолатда давлат органлари томонидан ортиқча йиғим ва маълумотлар талаб қилинганлиги аниқланган, – дейди республика Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори Аслиддин Тошпўлатов. – Прокуратура органлари ушбу ҳолатларга барҳам бериш мақсадида қонун доирасида зарур ишларни амалга оширди. Натижада 6 мингдан ортиқ тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, қонун талабларини қўпол равишда бузиш ва тадбиркорга жиддий зиён етказиш ҳолатлари бўйича 78 та жиноят иши қўзғатилди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан таклиф ҳамда саволлар ўртага ташланди.

* * *

Худди шундай учрашув вилоят прокуратурасида ҳам ўтказилди. Унда иштирок этган тадбиркорлар ўз фаолиятида учраётган муаммолар ечими борасида аниқ жавоб олдилар.


Киритилган вақти: 28/12/2015 17:57.   Кўрилганлиги: 554
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorni-qonun-qollaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг