Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛИК ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

ТАДБИРКОРЛИК ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда давлат органлари билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилиб, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни изчил қўллаб-қувватлаш бўйича ишончли ҳуқуқий кафолатлар тизими яратилди. 

Тадбиркорлик секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси биносида вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

 Учрашувда 26нафар турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар ҳамда вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 Мулоқотда тадбиркорлар ўз фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклиф-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбиркорлар мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.


Киритилган вақти: 18/01/2019 15:37.   Кўрилганлиги: 601
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlik-tashabbuslari-qollab-quvvatlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.