Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛИК ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОРЛИК ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Вилоят адлия бошқармасида “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилиш – мамлакатни иқтисодий ривожлантириш пойдевори” мавзуида конференция ўтказилди.

Конференциядаҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, тегишли бошқарма ва идоралар, туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари қатнашди.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Сатторов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бош давлат солиқ инспектори З.Раҳмонов юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Дарҳақиқат, мазкур соҳа субъектлари учун берилаётган имтиёзлар кўлами йил сайин кенгайиб, уларнинг фаолиятига аралашувларни чеклаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу борада кейинги йилларда бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур фармон асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш билан боғлиқ чоралар белгиланган.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги 10 кодекс ва 33 қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилдики, бу тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий сектор фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, соҳага оид қонунчиликни янада либераллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Конференцияда қонундаги янгиликлар нафақат иқтисодий, балки кўплаб ижтимоий масалаларни ҳам ҳал этиши аниқ мисолларда кўрсатиб берилди. Ўзаро савол-жавоб, самимий мулоқот тарзида ўтказилган анжуман давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олди.

А.Мустафоқулов


Киритилган вақти: 16/09/2015 18:54.   Кўрилганлиги: 628
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlik-qonun-himoyasida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг