Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

ТАДБИРКОРЛИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун етарли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоятимизда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар жума куни “Тадбиркорлар қабули” тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Бугун, 14 июнь куни савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Мазкур учрашувда иштирок этиш учун 27 нафар тадбиркорлар рўйхатга олиниб, 20 нафарининг муаммолари учрашувга қадар ўз ечимини топди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда 7 нафар тадбиркорнинг таклиф ва ташаббуслари, улар дуч келаётган муаммолари тингланиб, айримлари жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган баъзи масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш учун мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан бир ҳафталик муддат билан назоратга олинди.

 Мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан учрашувларнинг ўтказилиши, тадбиркорлик фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларни ҳал этиш, ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланишга кўмак бериш ҳамда уларнинг жамиятда рўй бераётган ўзгаришларда фаол иштирокини таъминлаш имконини бермоқда.


Киритилган вақти: 14/06/2019 21:59.   Кўрилганлиги: 791
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlik-qollab-quvvatlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.