
Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 11 сентябрида қабул қилинган “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор айнан муаммоларга ечим топишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Айтиш лозимки, тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга тўсиқ бўлаётан муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорларга ҳар томонлама тезкор амалий ёрдам кўрсатишда тадбиркорлар билан учрашув, тадбикорлар қабули, инвестор куни каби туркум тадбирларнинг мунтазам ўтказиб борилиши аҳамиятли бўлмоқда.
Навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув бугун, 28 июнь куни савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида ўтказилди. Ушбу учрашувда иштирок этиш учун 36 нафар тадбиркорлар рўйхатга олиниб, 30 нафарининг мурожаати учрашувга ўз ижобий ечимини топди. 6 нафар тадбиркорларнинг эса мурожаатлари соҳага алоқадар ташкилот ва корхоналар билан атрофлича муҳокама этилди. Бир ҳафталик муддат билан мурожаатда билдирилган ҳар бир масалага алоҳида масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижро ҳолати вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.