Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СЕМИНАР

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН СЕМИНАР

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида Марказий банк, солиқ, адлия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги вилоят бошқармалари ҳамкорлигида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматлар намойишига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган янги турдаги маҳсулотлар, ўзлаштирилаётган йўналишлар ҳақида маълумот берилиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва энди иш бошламоқчи бўлган кичик бизнес вакилларига соҳага оид маслаҳатлар, хориждан технология олиб келиш борасида амалий ёрдам бериш ҳақида гапирилди.

– Бугунги кун тадбиркордан ички бозорни тўлдириш билан чекланиб қолмасдан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, экспортга йўналтиришни талаб этади, – дейди Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи А.Акрамов. – Бунинг учун улар хориждан замонавий технологиялар олиб келиб маҳсулот сифатини ошириши, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйиши лозим. Бу жараёнда тадбиркорларга қандай ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, божхонада жўнатмаларни расмийлаштириш тартиби ва мурожаат қилиш шакллари борасида кўрсатмалар беряпмиз.

– Корхонамиз ташкил этилган 2007 йилда 34 турдаги эҳтиёт қисмларни ўзимизда тайёрлаган бўлсак, бугунги кунда 140 га яқин маҳсулотлар ўзлаштирилди, – дейди “СамАвто” масъулияти чекланган жамияти локализация бўлими етакчи мутахассиси Завқиддин Сиддиқов. – Бугунги семинарда 2020 йилгача маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларимизни тақдим этдик. Бу билан тадбиркорларимиз янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилиши ва талаб ортиб бораётган товарлар тўғрисида керакли ахборотга ҳам эга бўлди.

Ў.Худойбердиев


Киритилган вақти: 21/05/2016 18:38.   Кўрилганлиги: 1175
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-uchun-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.