Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Самарқанд шаҳрида “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази” Самарқанд вилоят филиали томонидан тадбиркорлар учун бепул ўқув курси ташкил этилди.

Унда тадбиркорлар, мустақил бизнес фаолиятини бошлаш ниятидаги фуқаролар ва ёшлар бизнес-режа ишлаб чиқиш, банкда миллий ҳамда хорижий валютада ҳисоб-варақаси очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича 22 соатлик машғулотларда иштирок этишди. Ҳафталик мазкур курслар якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Шундай ўқув курслар Оқдарё, Жомбой, Булунғур, Пайариқ туманларида ҳам ташкил этилди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятимизда 22 та шу мазмундаги ўқув курслари ташкил этилган. Машғулотларда 670 нафар тадбиркорлар, мустақил бизнес фаолиятини бошлаш ниятидаги фуқаролар ва ёшлар тингловчи сифатида жалб этилган. Таҳлилларга кўра машғулотларда қатнашган мустақил бизнес фаолиятини бошлаш ниятидаги 54 нафар фуқаролар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган, қолганлари эса фаолиятини кенгайтиришга муваффақ бўлган.


Киритилган вақти: 06/08/2019 10:23.   Кўрилганлиги: 637
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-uchun-oquv-kursi-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.