
Вилоятдаги йирик саноат корхоналари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди.
Унда вилоятдаги 300 дан зиёд йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхонаси, хусусий тадбиркорлар билан бирга мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан 70 га яқин корхона ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
Президентимиз раҳнамолигида маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, маҳаллийлаштириш дастурининг самарали амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги кооперация алоқалари ривожланиб, маҳсулот тури ва сифати ошмоқда, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш кенгаймоқда. Ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Буни жорий йилги ҳудудий ярмаркада ўз маҳсулоти билан қатнашган саноат корхоналари сони ўтган йилга нисбатан ўн фоиз кўпайиб, уларнинг 80 фоизини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этаётганида ҳам кўриш мумкин. 2015 йилги ҳудудий саноат ярмаркасида 72 миллиард сўмлик шартномалар имзоланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 80 миллиард сўмдан ошиши кутилмоқда.
Кўргазмада қурилиш материаллари, мебель, гилам ва трикотаж буюмлари, машинасозлик, электр техника саноати, халқ истеъмоли моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари кенг ассортиментда намойиш этилди. Вилоятдаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар маҳсулот харид қилиш юзасидан шу ернинг ўзида келишувга эришиб, шартномалар имзолади.
Вилоятдаги тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар бу борада уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.