Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ 05-04-2019й

ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ 05-04-2019й

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар жума куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб борилмоқда.

Бугун, 5 апрель куни Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда иштирок этиш учун 31 та тадбиркор рўйхатдан ўтиб, улардан 21 тасининг мурожаати учрашувгача ўз ечимини топди. 10 нафар тадбиркорлар учрашувда иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Бир ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.


Киритилган вақти: 05/04/2019 19:59.   Кўрилганлиги: 499
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-qabuli-otkazildi-05-04-2019y

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.