
Вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
Унда вилоят прокуратураси, адлия, солиқ, марказий банк вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман, шаҳар прокурорлари ўринбосарлари, ҳокимликлар вакиллари ва фаолияти тугатилган тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
ЙиҚилишда Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш ва раҚбатлантиришда муҳим дастуруламал бўлаётганлиги таъминланди.
– Бироқ шунга қарамасдан айрим тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тугатиб, ишини тўхтатиб қўяётгани афсусланарли ҳолатдир. Хусусан, вилоят бўйича жорий йил бошидан буён фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари сони 1 минг 46 тани ташкил этади, – дейди вилоят прокурори Ф.Зуфаров. - Уларнинг 47 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган. 101 таси чет элга чиқиб кетган. 86 таси бўйича иқтисодий (хўжалик) судга тугатиш тўғрисида даъво ариза киритилган. 324 таси ихтиёрий тугатилган, 7 тасининг ер майдони олиб қўйилган. 454 таси эса айланма маблағи бўлмаганлиги сабабли тугатилиш арафасида турибди.
Тадбирда фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, биргаликда ечим изланди. Тадбиркорларнинг фикрлари тингланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун кредит ажратилиши, ер майдони берилиши тартиблари, солиқ соҳасидаги имтиёзлар тушунтириб ўтилди. Масъул идоралар вакилларининг бу борадаги ахбороти тингланди ва уларга кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида камчиликларни бартараф этиш ва соҳада фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Ғолиб САНАЕВ,
вилоят прокуратурасибўлим прокурори.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.