Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА 03 05 2019

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА 03 05 2019

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларда дуч келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, банк ва бошқа соҳа мутасаддилари иштирок этишди. 

Мазкур тадбирда иштирок этиш учун 27 нафар тадбиркорлар рўйхатга олинди. Учрашувга қадар 23 нафар тадбиркорларнинг билдирган масалалари ўз ижобий ечимини топди. 4 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, атрофлича муҳокама этилди. Муроажатларга масъуллар бириктирилиб, 5 кунлик муддат билан вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.


Охирги ўзгариш: 04/05/2019 08:43.   Кўрилганлиги: 577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-manfaati-yolida-03-05-2019

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.