Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни биртараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, солиқ, адлия бошқармалари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, тадбиркорлар иштирок этди.

– Мамлакатимизда кейинги йилларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш ҳамда улар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш бўйича тизимли ва кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди қўмита раисининг ўринбосари Мирзааҳмад Мамедов. – Жумладан, қўмитамиз томонидан жорий йилда 118 та текшириш ўтказилиши назарда тутилиб, бу кўрсаткич юқоридаги фармон қабул қилингач 18 тага камайтирилди. Мисол учун, Қўшработ туманидаги “Қўшработ Агротех сервис” масъулияти чекланган жамиятида октябрь ойида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида текширув ўтказилди. Текшириш жараёни 10 календарь кунидан ошмади. Унда табиатни муҳофаза қилишга оид қонуности ҳужжатлар, чора-тадбир режалари каби бирламчи ҳужжатлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ходимларга керакли кўрсатмалар берилди.

Тадбир доирасида қўмитада йил бошидан буён “Ягона ойна маркази” фаолият олиб бораётгани ҳамда бу каби марказлар 2016 йилдан барча туманларда ҳам ташкил этилиши ва бунда тадбиркорларга бирламчи хулоса бериш амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида тадбиркорлар ва журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Ҳусан Элтоев


Киритилган вақти: 21/10/2015 18:49.   Кўрилганлиги: 1447
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-manfaati-yolida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.