Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР ҲАМОН МУАММОЛАРГА ДУЧ КЕЛМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАР ҲАМОН МУАММОЛАРГА ДУЧ КЕЛМОҚДА

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун навбатдаги қабулни ўтказди.

Пайариқ туманидаги “Челак агро маҳсулот” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Турсунқулова тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида ғишт қумдони қуришни режалаштиради ва имтиёзли кредит олиш учун “Ипотека банк” Кўксарой филиалига мурожаат қилади. Барча зарур ҳужжатлар тўпланган бўлса-да, тадбиркорга банк мутасаддилари томонидан рад жавоби берилган.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга ушбу муаммони белгиланган муддатда ижобий ҳал этиши юзасидан топшириқ берди.

Қабулда тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган яна бир қатор муаммолар ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Самарқанд туманидаги “Комфорт дизайн” масъулияти чекланган жамияти 2017 йилдан буён инжиниринг компаниясига тегишли бўлган омборхонада ижара асосида фаолият юритиб келган. Аммо жорий йилнинг апрель ойида ушбу омборхона тендер танловига қўйилган ва унда бошқа тадбиркор ғолиб деб топилган. Корхона раҳбари Б.Усмонов ушбу тендер ноқонуний бўлгани, унинг натижасидан норозилигини билдирди.

Э.Турдимов бу масала шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилишини билдирди.

– Ҳар бир масалага адолат нуқта назаридан қарашимиз керак, – деди вилоят раҳбари. – Мана, ҳозир Самарқанд шаҳри ва бошқа туманларда кўп ноқонуний қурилишлар бор. Улар аввал ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиш қилиб, кейин ўша ерни расмийлаштириб беришни сўраб келади. Белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмайди. Бу жиҳат ҳам вилоятда кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Ҳоким қабул давомида тингланган мурожаатлар ечими юзасидан мутасадди ташкилотлар масъулларига тегишли кўрсатмалар берди.

 

Ғолиб Абдусаломов.


Киритилган вақти: 08/09/2018 09:43.   Кўрилганлиги: 1570
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-hamon-muammolarga-duch-kelmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.