Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 5 июль куни Ёшлар маркази биносида тадбиркорлар билан учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда дастлаб тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳамда белгиланган янги тартиб-қоидалар ҳақида тушунча берилди.

Шундан сўнг учрашувга келган тадбиркорлар мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.

Учрашувда 500 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, улар ўртага ташлаган масалалар масъуллар билан муҳокама этилди. Мурожаатлар ижроси бўйича масъуллар ва аниқ муддатлар белгилаб берилди ҳамда ижро ҳолати вилоят ҳокимлиги томонидан қатъий назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Киритилган вақти: 05/07/2019 22:25.   Кўрилганлиги: 543
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-bilan-uchrashuv-va-ochiq-muloqot-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.