ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, йирик саноат корхоналари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Президентимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев юртимизда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу борада 2015 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ юкини янада енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга туширилди. Ишчи-ходимларга тўланадиган даромадларни легаллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкини камайтириш мақсадида микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз ўрнига 15 фоиз этиб белгиланди. Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2015 йил 1 январдан бошлаб ушбу солиқни ҳисоблашда энг кам иш ҳақининг бир баробаригача “0” даражали ставкани назарда тутувчи тўрт поғонали солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилди. Яъни, жисмоний шахсларнинг энг кам иш ҳақининг бир баробарига қадар даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Учрашувда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Тадбирда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

“Зарафшон” газетаси


Киритилган вақти: 22/01/2015 18:21.   Кўрилганлиги: 742

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг