Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда кейинги икки йил мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, тадбиркорликнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, 

соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижаси  мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида яққол кўзга ташланмоқда. Тадбиркор ва ишбилармонларимизнинг тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоларини бартараф этиш, уларга мутасаддилар томонидан тезкор амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувга 26 нафар тадбиркорлар мурожаатлари рўйхатга олинди. Учрашувга қадар 14 нафар тадбиркорлар ўз муаммоларига ижобий ечим топишди. Учрашувда 12 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди, муаммолар юзасидан соҳа мутасаддилари билан фикр алмашилди. Ҳар бир масалага бир ҳафталик муддат билан масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.


Охирги ўзгариш: 08/06/2019 09:51.   Кўрилганлиги: 434
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorlar-bilan-navbatdagi-uchrashuv-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.