Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРДА МУАММО БЎЛМАСЛИГИ УЧУН...

ТАДБИРКОРДА МУАММО БЎЛМАСЛИГИ УЧУН...

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун навбатдаги қабулида ҳам бир қатор муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Сайёра Алибекова 18 йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланади. 2012 йилда Самарқанд шаҳри Фарҳод шаҳарчасидан ер сотиб олиб, фаолиятини кенгайтиришга қарор қилди. Ҳозирги вақтда меҳмонхона, қишки ва ёзги чўмилиш ҳавзаси, фаввора, ресторан ва яна бир неча хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат дам олиш маскани қурмоқда. Бунинг учун 300 минг доллар сарфлади. Аммо бир неча ойдан буён шаҳар ҳокимлиги ва вилоят қурилиш бош бошқармасига мурожаат қилиб, тегишли қарор ололмай келмоқда.

Тадбиркор С.Алибекова шу масалада ёрдам сўради. Вилоят раҳбари мутасаддиларга тадбиркорнинг ушбу муаммосини уч кун ичида ҳал этиш бўйича топшириқ берди.

Қабулда яна бир қатор тадбиркорлар ўз фаолиятларида муаммо ва тўсиқлар бўйича ҳокимга мурожаат қилишди. Муаммолар ижобий ҳал этиладиган бўлди.

– Тупроқ унумдорлигини оширишнинг энг қулай усулларидан бири бўлган гумус етиштиришни мақсад қилганман, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи тадбиркор Комил Исаев. — Фаолият юритишим учун ер топиш муаммо бўлиб келаётган эди. Ниҳоят, вилоят раҳбари қабулига кириб бу масалага ечим топдим. Тез орада фаолиятимни бошлайдиган бўлдим.

 

А.Мустафоқулов.

 


Киритилган вақти: 15/09/2018 09:33.   Кўрилганлиги: 1343
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkorda-muammo-bolmasligi-uchun

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.