
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгариш ва янгиликларга бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Самарқанд шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари, йирик корхоналар раҳбарлари иштирок этди.
Вилоят прокурорининг ўринбосари У.Ҳамдамов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ахмедов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 20 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича берган топшириқлари, солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан сўз юритди.
Шундан сўнг семинар қатнашчиларининг солиқ концепциясига оид саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди. Шу каби ўқув-амалий семинарлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Манба zarnews.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.