
Бугун СамДУ қошидаги 1 сонли Академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрами муносабати билан, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида вилоят ҳокимлиги
Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Марказий банк бош бошқармаси, тижорат банклари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 2016/2017-ўқув йилида касб-ҳунар коллежи битирувчи қизлари ўртасида “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси -2017 йил” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Маълумки, кейинги йилларда юртимизда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини юзага чиқариш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралда қабул
қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги фармонида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор
йўналишида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш ҳамда
оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси -2017 йил” кўрик танловининг
вилоят босқичи ҳам аёлларимизни ва айниқса касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув
юртларини тамомлаб катта ҳаётга қадам қўяётган қизларимизни ўз
тадбиркорликларини бошлашларига яхши бир туртки бўлди.
Тадбирда юртимиз банк тизими томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор аёллар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган аниқ мақсадли чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижалар бераётганлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирларда чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик истагидаги битирувчи қизлар томонидан лойиҳалар тақдим этилди.
Танловнинг туман-шаҳар босқичларида 438 нафар касб-ҳунар коллежининг битирувчи қизлари иштирок этди уларнинг 43 нафари “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйича, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйич, “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинациялари бўйича фахрли 1 ўринни эгаллашди. Танловнинг вилоят босқичида уларнинг барчаси иштирок этди. Ушбу ғолибларнинг 9 нафари эса 3 та йўналиш бўйича 1, 2, 3 ўринни қўлга киритишди ва танловнинг вилоят босқичи ғолиби бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.