
Мамлакатимизда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шаҳар ва туманларимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, тадбиркорларда юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиз мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар жума куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб борилмоқда.
Бугун, 17 май куни савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Мазкур учрашувда 13 нафар тадбиркорлар муаммо ва таклифлари бирма-бир эшитилди. Муаммоларни бартараф этиш ва таклифларни қўллаб-қувватлаш учун бир ҳафталик муддат билан масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди. Мазкур учрашувга қадар 36 нафар тадбиркордан 23 нафарининг мурожаатлари ўз ечимини топганлиги билан тадбиркорлар билан учрашувлар аҳамиятли бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.