Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тадбиркор аёллар фестивали: ЯНГИ ТАШАББУС, ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ

Тадбиркор аёллар фестивали: ЯНГИ ТАШАББУС, ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ

Самарқанд шаҳридаги концерт залида “Тадбиркор аёллар фестивали”нинг вилоят босқичи ўтказилди. 

Тадбиркор аёлларни қўллаб-қуввалаш, уларнинг фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиши, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур фестивалнинг туман, шаҳар босқичида 120 нафарга яқин тадбиркор аёллар иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда тадбиркор аёллар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритдилар.


Таъкидландики, тадбиркор аёллар сонининг ортиб боришида банкларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Жорий йил бошидан буён тадбиркор аёлларга вилоятдаги тижорат банклари томонидан 75 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 131 фоизга кўпдир.

Шунингдек, жойларда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, тадбиркор хотин-қизлар учун ўтказилаётган семинарларда ҳам банк ходимлари мавжуд имтиёзлар ҳақида тушунча бераётир.


Фестивалнинг вилоят босқичига чиққан 42 нафар аёлларнинг бизнес-лойиҳалари ўрганиб чиқилди. Уларнинг 16 нафарига диплом ҳамда тижорат банклари томонидан мазкур лойиҳаларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Фестиваль доирасида тижорат банклари фаолияти билан боғлиқ маълумотлар намойиш этилди, туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. 


Охирги ўзгариш: 05/06/2015 16:35.   Кўрилганлиги: 564
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tadbirkor-ayollar-festivali-yangi-tashabbus-yangi-loyihalar-taqdimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг