Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Табиий офатлар ҳаёт учун хавфли

Табиий офатлар ҳаёт учун хавфли

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан «Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни»га бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.



Тадбирда тошқин, сув босиши, зилзилаларнинг келиб чиқиш сабаблари, ундан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари учун фавқулодда вазиятларда аҳолига шикаст етмаслиги учун тўғри ҳаракат қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ташкил этилди.

- Мазкур ўқув семинарини ўтказишда асосий мақсад табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда ҳолатда ўзини ўзи ҳимоялаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат эди, - дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Бобонов. - Тадбирда табиий офатларнинг олдини олиш, унинг оқибатларини юмшатиш, шунингдек, тектоник, вулқон ҳамда ўпирилиш зилзилалари, зилзилабардош биноларнинг қурилиши борасида талабаларга тушунча берилди.


Институт талабалар тураржойида кўргазмали қутқарув амалиёти ташкил этилди.




Охирги ўзгариш: 18/10/2017 15:25.   Кўрилганлиги: 1187
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/tabiiy-ofatlar-hayot-uchun-xavfli

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.