
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Швейцария ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқаришни беғараз молиялаштириш” лойиҳаси доирасида Нарпай туманида амалий анжуман ўтказди.
Анжуман иштирокчилари Самарқанд вилоятида экин майдонларини суғоришда сувдан оқилона фойдаланиш, ирригация тизимларини бошқаришдаги янгиликлар билан танишдилар. Агентлик вакиллари Европа давлатларида қўлланилаётган суғоришнинг замонавий усулларидан бўлган далани плёнка орқали суғориш тажрибасини намойиш этишди.
– Ўзбекистонлик мелиоратор ва мироблар сувдан оқилона фойдаланиш борасида амалий ишлар олиб бориб, томчилатиб суғориш усулларидан кенг фойдаланиб келишади, – дейди лойиҳа раҳбари Жефри Фредерике. – Шундай бўлса-да узоқ туманларда катта машаққатлар эвазига келтирилаётган сувдан оқилона фойдаланиш, экин майдонларини томчилатиб суғоришни янада кенгайтириш лойиҳамизнинг асосий мақсадидир.
Шунингдек, сувни тежашнинг иқтисодий рағбатлантириш усулларидан фойдаланган ҳолда мелиораторларга сувдан янада тежамкорлик билан фойдаланиш ва томчилатиб суғоришни кенгайтириш борасида таклифларимизни билдирдик.
Лойиҳага кўра агентлик томонидан Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманларида ирригация тизимларини янада такомиллаштириш ва экин майдонларида томчилатиб суғориш тизимини ривожлантириш учун 216 миллион сўм маблағ ажратилган. Анжуман давомида агентлик томонидан сувдан фойдаланувчилар уюшмасига компьютер жамланмаси ва 8 та сув истеъмолчилар уюшмасига замонавий сув ўлчаш ускуналари тақдим этилди.
“Зарафшон” газетаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.