Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СУРАТЛАРДА ВАТАН МАНЗАРАЛАРИ

СУРАТЛАРДА ВАТАН МАНЗАРАЛАРИ

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусидаги кўчма фотокўргазма иш бошлади.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган ушбу фотокўргазманинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фото санъати ихлосмандлари ва ўқувчи-талабалар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда улкан ободончилик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, шаҳару қишлоқларимиз ўзгача қиёфа касб этаётгани эътироф этилди.

– Албатта, юртимизда эришилаётган бундай муваффақиятлар, ютуқлар барча ижодий ишлар қатори фотоасарларда ҳам ўз ифодасини топиб, тарихнинг ўчмас саҳифаларидан жой эгалламоқда, – дейди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги мутахассиси А.Расулов. – Бугунги кўргазмада 120 дан зиёд фотоасарлар жой эгаллаган бўлиб, улар орқали дунё тан олган маданиятимиз, санъатимиз намуналари намойиш этилади. Спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар тарғиб қилинади, юртимиздаги диний эркинлик, бағрикенглик тараннум этилади.

Жорий йилнинг 4 мартига қадар давом этадиган кўргазмада, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Хива, Андижон ҳамда Фарғона шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларида амалга оширилган қайта тиклаш, ободонлаштириш ишларидан олинган фотосуратлар ҳам ўрин олган. Тошкент ислом университети, ўрта махсус ислом билим юртлари фаолияти, улардаги таълим жараёнлари, фарзандларимизнинг диний ва дунёвий билим олиш билан бир қаторда турли касб-ҳунар сирларини ўрганаётгани акс этган фотолавҳалар ҳамюртларимиз эътиборига ҳавола қилинади.


Охирги ўзгариш: 02/03/2016 21:32.   Кўрилганлиги: 1451
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/suratlarda-vatan-manzaralari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.