Суратдаги ҳаёт манзаралари


Самарқанд давлат университетида моҳир фотоижодкор, олийгоҳ фотолабораторияси раҳбари Александр Харитоновнинг «Ҳаётимнинг ранг-баранглиги» деб номланган фото кўргазмаси бўлиб ўтди.



Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда университет ректори Р.Холмуродов ва бошқалар А.Харитоновнинг вилоятимиз фото санъати ривожига қўшган ҳиссаси, ижод намуналарининг бой маданий меросимизни келажак авлодга етказишдаги аҳамияти хусусида сўз юритишди.

– А.Харитоновни нафақат вилоятимизда, балки республикамизда ҳам моҳир суратчи сифатида кўпчилик яхши танийди, – дейди Ш.Маҳматмуродов. – Эллик йилдирки, у яратган суратларда вилоятимизнинг шаҳару туманларида амалга оширилган қурилиш, бунёдкорлик ишлари жараёни, юртимиз тарихий обидалари, миллий урф-одат ва қадриятларимиз акс этиб келмоқда. У доимо одамларга, жамиятга нафи тегаётган кишилар ҳақида эшитган заҳоти уларни излаб топади ва фаолиятини суратга муҳрлайди.

Кўргазмадан А.Харитоновнинг вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, СамДУнинг салкам ярим асрлик фаолиятига доир 50 дан ортиқ фотосуратлари ўрин олган.



Охирги ўзгариш: 30/03/2017 17:38.   Кўрилганлиги: 282

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг