
21 апрель куни Самарқанд шаҳрида Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилади.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифи давомида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни ривожлантириш юзасидан ҳам муҳим келишувларга эришилган эди. Шу асосида дастлабки бизнес-форум Самарқанд шаҳрида ташкил этилмоқда.
Бизнес-форумда иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация аъзолари 20 апрель куни Ургут туманидаги “Жартепа” ўтказиш пунктида вилоят ҳокими Т.Жўраев ҳамда кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.
Шу ернинг ўзида вилоятимиз санъаткорлари томонидан маданий дастур намойиш этилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳрига келди.
Суғд вилояти вакиллари уч кунлик ташриф давомида бизнес-форумда иштирок этиш билан бирга, вилоятимиздаги йирик саноат корхоналари, фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Тарихий-маданий обидалар, диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштирилади.
Шунингдек, икки мамлакат санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар режалаштирилган.
Бугун эса Самарқанд шаҳрида вилоятимизнинг “Динамо” ҳамда Суғд вилоятининг “Хўжанд” футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2-2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувни Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ўйингоҳда кузатиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.