
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят судлари ва жамоатчилик вакиллари жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьялигига Судьялар олий кенгаши томонидан тавсия этилган номзодларни тайинлаш масаласи муҳокама этилди.
Тадбирда Судьялар олий кенгаши аъзоси О.Нормаҳматов мамлакатимизда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, кенгаш фаолияти, судьялик лавозимларига номзодлар энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танланаётганлиги, бу борада депутатлар ва кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинаётганлиги хусусида сўз юритди.
Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларига судьяликка номзодлар - Тўхтаев Муҳиддин Аҳмедович ва Ҳамидов Илҳомжон Эргашевич таништирилди. Номзодларнинг келгусидаги фаолиятига доир ҳаракатлар дастури тингланди ва иштирокчилар томонидан муҳокама этилди.
Вилоят Кенгаши депутати З.Бердиева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов ва Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Абдусаломов сўзга чиқиб, судьяликка муносиб ва тажрибали номзодлар тавсия этилганлигини эътироф этди.
Номзодлар фаоллар томонидан қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.