Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Судлар раислигига номзодлар кўриб чиқилди

Судлар раислигига номзодлар кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суд ташаббуси билан ўтказилган йиғилишда 

вилоят иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича  вилоят суди раиси лавозимига тавсия этилган номзодлар бўйича жамоатчиликнинг розилигини олиш масаласи кўриб чиқилди.

Тадбирда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, Халқ қабулхоналари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши аъзоси Р.Тангабоев мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёни янада демократлаштирилиб, очиқлик ва шаффофлик таъминланаётганини қайд этди.

2017 йилдан раҳбар судьялик лавозимларига номзодларни тавсия этиш жараёни, хусусан, вилоят ва унга тенглаштирилган суд раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимига тайинланаётган номзодлар фаоллар ва кенг жамоатчиликни ўзининг келгуси фаолияти ҳаракат дастури билан таништириш, уларнинг розилигини олиш механизми жорий қилинган.

Р.Тангабоев бу амалиёт ўз навбатида, бўлғуси судьянинг одил судловни амалга оширишдаги масъулияти ва жавобгарлигини янада оширишини таъкидлади.

Йиғилишда вилоят иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси лавозимига тавсия этилган номзодлар ўзларининг келгуси фаолияти ҳаракат дастурини жамоатчиликка тақдим этди.

Вилоят Кенгаши депутатлари ва жамоатчилик вакиллари – “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Б.Насриев, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят кенгаши раиси С.Рафиқов, тадбиркор А.Аҳроров ва бошқалар номзодлар ҳамда уларнинг ҳаракат дастурлари ҳақида фикр билдирди.


Охирги ўзгариш: 11/02/2020 20:09.   Кўрилганлиги: 739
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sudlar-raisligiga-nomzodlar-korib-chiqildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.