Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СУД РАИСЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА АХБОРОТ БЕРИШДИ

СУД РАИСЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА АХБОРОТ БЕРИШДИ

Самарқандда вилоят судларининг 2019 йил биринчи чорагидаги фаолиятидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида брифинг ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилган тадбирда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, вилоят иқтисодий суди, вилоят маъмурий суди ва Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раислари, уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов, вилоят маъмурий суди раиси Ботирали Диёров, вилоят иқтисодий суди раиси Муҳиддин Бозоров ва фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси Маъруфжон Тожибоевлар чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ўз ахборотларини беришди. Натижаларни журналистлар иштирокида таҳлил қилишди.

Брифингда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оила, никоҳ тушунчалари, уларнинг қадр-қиммати ҳақида тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ажрашишлар сони камайишига замин яратаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга суд раисларидан жавоб олишди.


Киритилган вақти: 19/04/2019 17:43.   Кўрилганлиги: 815
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sud-raislari-jurnalistlarga-axborot-berishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.