Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Субсидияли уй-жой учун Тойлоқ, Самарқанд ва Ургут туманларида қўшимча ўрин ажратилди

Субсидияли уй-жой учун Тойлоқ, Самарқанд ва Ургут туманларида қўшимча ўрин ажратилди

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 мартдаги қарори билан “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди.

Унга кўра, уй-жойга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, фаол ёшлар ва шу тоифадаги бошқа эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан қайтарилмаслик шарти билан субсидия ажратилади.

Туманларда ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилган. Айни пайтда уй-жойга муҳтож фуқароларни танлаб олиш бўйича амалий ишлар бошланган. Ҳужжатлар давлат хизматлари марказида қабул қилинмоқда.

Аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 1 октябр кунигача белгиланган.


Киритилган вақти: 11/09/2020 13:37.   Кўрилганлиги: 65
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/subsidiyali-uy-joy-uchun-toyloq-samarqand-va-urgut-tumanlarida-qoshimcha-orin-ajratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.