Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Янги танлов, ғолиб лойиҳалар

Янги танлов, ғолиб лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди 2008 йилдан буён грант маблағлари ажратмоқда.

Йилдан-йилга танловлар кўпаяяпти, ажратилаётган маблағлар ҳам. Хўш, ушбу танловларда қатнашчилар сони-чи? Лойиҳаларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳақида нима дейиш мумкин?

Самарқанд шаҳрида ушбу масалалар муҳокамасига бағишланган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини тайёрлаш» мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси раиси ўринбосари Г.Алимова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Ҳ.Шодиева ва бошқалар сўзга чиқиб, танловларнинг аҳамияти, унга тақдим этилаётган лойиҳаларга қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтдилар.

- Жамоат фонди томонидан жорий йилда эълон қилинган учинчи ва тўртинчи танловларда жами 412 та ННТ 457 та лойиҳа билан қатнашди, - дейди Г.Алимова. – Улардан ижтимоий аҳамиятга молик бўлган юзга яқин лойиҳалар молиялаштирилди. Самарқанд вилоятидан фондга саккизта лойиҳа тақдим этилган бўлса, уларнинг тўрттаси ғолиб деб топилди ва жами 100 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Вилоятда йилдан-йилга нодавлат ташкилотлари сони ортиб боргани ҳолда уларни қўллаб-қувватловчи танловларда иштироки натижаси қониқарли эмаслиги ҳудудда ННТлар ўртасида кўпроқ семинарлар ташкил этиш, улар билан тизимли ишлаш лозимлигини тақозо қилади.

Семинар давомида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси фаолияти юзасидан ҳисобот тингланди. Яқинда жамоат фонди томонидан миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда фуқаролар эркинликлари, қонуний ҳуқуқларини таъминлаш каби мазуларда эълон қилинган танловлар ҳақида маълумот берилди. Анжуман доирасида грант совриндори бўлган тўртта ННТ вакилларига сертификатлар топширилди.



Киритилган вақти: 25/09/2017 09:23.   Кўрилганлиги: 1195
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ss

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.