
Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом маънан етук бўлишлари йўлида жуда кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Бу борада вилоятимизда ҳам бир-қатор тадбирлар ташкил этилиб, кўплаб ёшлар иштироки таъминланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди.
“Биз Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спортнинг Эркин кураш тури бўйича ўтказилган Каттақўрғон шаҳар очиқ чемпионатида 2003, 2005, 2006, 2008 йилларда туғилган ёшлар иштирок этишди.
Мардлик, эпчиллик ва орият мусобақасида И.Собиров, Ш.Худойбердиев, Р.Умаров, З.Хасанов, О.Суюнов, Ш.Бахтиёров, Д.Зиётов, Ж.Ширинов, А.Рахматов, Б.Абдумаликов, С.Турдибоев, А.Иномов ва С.Шукуровлар ўз вазн тоифалари бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.