Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СПОРТЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ МУРАББИЙЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

СПОРТЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ МУРАББИЙЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят ҳокимлигида жорий йил жаҳон, Осиё ва мамлакатимиз миқёсида ўтказилган спорт мусобақалари, халқаро турнирларда ғолиб бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар вилоятимиз вакилларининг дунё спорт ареналарида Ўзбекистон байроғининг баланд кўтариши миллионлаб юртдошларимиз қалбини чексиз фахрга тўлдириши, яратилган шарт-шароитлар эса спортчиларимизни бунданда юқори зафар марраларини эгаллашлари учун етарли эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Спортчилар ва мураббийларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. 
Шунингдек, маросимда Урганч шаҳрида талабалар ўртасида илк маротаба ўтказилган математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиаданинг олтин медали соҳиби, Самарқанд Давлат университети механика-математика факультети талабаси Ғайрат Тошпўлатов вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:20.   Кўрилганлиги: 969
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sportchilar-va-ularning-murabbiylarini-taqdirlash-marosimi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.