
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга вилоятдаги спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спортчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари таклиф этилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни эришган муваффақиятлари билан табриклади.
Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида вилоятимиздан 25 спортчи иштирок этиб, ўн маротаба шоҳсупага кўтарилди.
Спортнинг юнон-рум тури бўйича курашимиз М.Абдуллаев, самбо бўйича К.Холмаматов мусобақанинг олтин, академик эшкак эшиш бўйича Д.Хурсанов, Д.Баҳриев, Ш.Нажмиев, Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, О.Раҳимов, бадиий гимнастикачимиз Н.Усманова, миллий кураш туридан Р.Бўриев, енгил атлетика бўйича Р.Қурбонов кумуш, миллий курашчи С. Шомуродов, академик эшкак эшишда Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, О.Раҳимов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Н.Тўхтасинов, самбочи қизимиз Н.Гулова бронза медалларига сазовор бўлди.
Тадбирда республикамиз, Осиё ва жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритган спортчилар, мураббийлар ва ҳомий ташкилотлар вакилларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Абдуғофур Шерхолов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.