
Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” спорт мажмуасида “Соғлом оила” шиори остида “Отам, онам ва мен – спортчи оила” республика мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 16 та спортчи оила ўзаро беллашишди. Унда оилавий жамоалар вакиллари чаққонлик ва мерганлик, югуриш, тўпни тўрга жойлаш, арқон тортиш каби шартлар бўйича ўз маҳоратларини кўрсатишди.
Барча шартларни аъло даражада бажарган Булунғур тумани «Истиқлол» маҳалласида истиқомат қилувчи Бердиёр Туробовлар оиласи мусобақа ғолиби бўлди.
Иккинчи ўрин Самарқанд шаҳри “Навбаҳор” маҳалласидан Нодир Раҳимовлар оиласига, учинчи ўрин эса Қўшработ тумани “Шовона” маҳалласидан Илҳомиддин Ниёзов оиласига насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.