Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СПОРТ РАҚСИ УСТАЛАРИ БЕЛЛАШДИ

СПОРТ РАҚСИ УСТАЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш марказида спорт рақси бўйича Самарқанд очиқ кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон спорт рақси федерацияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, Қозоғистон Республикасидан келган 200 нафардан зиёд спортчи ўзаро баҳслашди.

Икки кун давом этган мусобақада иштирокчилар тўрт йўналишда ўз маҳоратини намойиш этди. Барча йўналишлар бўйича энг юқори натижа қайд этган спортчилар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Мусобақа иштирокчилари Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва спорт мажмуаларига саёҳат қилди.

Ғ.Ҳасанов


Охирги ўзгариш: 20/10/2015 19:34.   Кўрилганлиги: 1441
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sport-raqsi-ustalari-bellashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.