Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СПОРТ ФЕДЕРАЦИЯЛАРИ ВА МАСЪУЛЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

СПОРТ ФЕДЕРАЦИЯЛАРИ ВА МАСЪУЛЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Вилоят ҳокимлигида спорт соҳаси мутасаддиларининг ўз вазифасига нисбатан масъулияти таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилишда 2015 йилда вилоят спортчилари томонидан республика миқёсида 1403 та, Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда 284 та медаллар қўлга киритилгани эътироф этилди.

Айни пайтда вилоятда спортнинг 43 тури бўйича федерациялар фаолият кўрсатмоқда.

Анжуманда ютуқлар таҳлил этилиши баробарида айрим спорт федерациялари туманлар билан яхши ҳамкорлик қилмаётгани, мамлакат, қитъа ва дунё миқёсидаги мусобақаларга иқтидорли ёшларни тайёрлаб бермаётгани танқид қилинди.

Олимпиада мусобақаларига киритилган спорт турлари федерациялари, шу соҳага ихтисослашган коллежлар, болалар ва ўсмирлар спорт марказлари фаолиятини янада жонлантириш чоралари белгиланди.

Апрель ойида Навоий шаҳрида бўладиган “Универсиада” мусобақаларига спортчи талабаларни пухта тайёрлаш бўйича олий ўқув юртлари мутасаддиларига топшириқлар берилди.

– Спортга ихтисослашган ўқув юртлари раҳбарлари, мураббийлари бундан кейин ўз фаолияти юзасидан жамоатчиликка ҳисоб бериши лозим, – деди пировардида вилоят ҳокими. – Чекка қишлоқдаги ўғил-қизларни спорт тўгаракларига жалб қилиш билан бирга улар орасидан чемпионлар тайёрлашга ҳам эътибор бермоқ лозим.

Йиғилишда спорт федерацияларининг янги таркиби ва 2016 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.


Киритилган вақти: 15/03/2016 18:52.   Кўрилганлиги: 457
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sport-federatsiyalari-va-masullar-faoliyati-tahlil-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг