
Самарқандда “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлимлари, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида оммавий ахборот воситаларининг демократик ислоҳотлар жараёнидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш, эркин ва самарали фаолият кўрсатиши учун ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шароит ва имкониятларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур концепцияда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун фуқароларнинг ахборот эркинлигига оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат ва жамоатчилик ўртасида очиқ ва самарали мулоқот ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирини янада ошириш имконини бермоқда.
– Бугунги кунда вилоятдаги 47 газета, 5 журнал, 2 телевидение ва 1 радио фаолиятида аҳолига ахборот бериш, уларни янгиликлардан хабардор этиш билан бирга, жамиятдаги янгилик ва ўзгаришлар моҳияти, ислоҳотлар жараёнлари, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида материаллар берилиб, жамоатчилик назорати амалга оширилмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими катта мутахассиси Ш.Маматов. – Бунда аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ОАВда чиқишларини уюштириш, қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда юзага келаётган кўплаб масалаларга ечим топилиб, муаммо ва камчиликлар бартараф этилаётир.
Тадбирда журналистларнинг касб этикаси, ходимлар малакаси ва ижодий салоҳиятини ошириш, материал тайёрлашда холислик, аниқлик ва ҳаққонийлик талаблари устуворлигига эришиш, танқидий-таҳлилий материаллар самарадорлигини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.