Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

S.O.S KINDERDORF INTERNATIONAL ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

S.O.S KINDERDORF INTERNATIONAL ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

S.O.S Kinderdorf International халқаро федерацияси Президенти Сиддхарта Каул бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилиб, вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда иштирок этишди. Делегация таркибида S.O.S Kinderdorf International халқаро федерациясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича директори Зденко Седлар ва Ўзбекистон S.O.S болалар маҳаллалари уюшмаси директори Гулноза Абидовалар  ҳам иштирок этди.

Учрашувда федерация Президенти Сиддхарта Каул томонидан Ўзбекистонда S.O.S болалар маҳаллаларига амалий ёрдам бериш борасида олиб борилаётган ишларни юксак баҳолади. Болаларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги маҳаллий ҳокимиятлардаги ишлар таҳсинга сазоворлигини билдирди ҳамда чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари саноқли давлатлардагина амалга оширилаётганлигини таъкидлади.


Охирги ўзгариш: 30/04/2019 09:03.   Кўрилганлиги: 565
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sos-kinderdorf-international-delegatsiyasi-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.