
Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил 2 августда “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Мазкур ҳужжатга кўра, Бош прокуратуранинг божхона ва солиқ соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Бош прокуратуранинг солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига айлантирилди. Унинг фаолияти асосий йўналишлари учта соҳани қамраб олади:
- давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини сервисга йўналтирилган хизматга айлантириш;
- амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш;
- бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш фаолиятини мувофиқлаштириш.
Бундан ташқари, солиқ ва божхона соҳасида қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари жорий этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари раҳбарлигида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассисларидан ташкил топган солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш бўйича эксперт ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Бир ҳафта муддат ичида, улар шаклланишига қараб, ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кичик ишчи гуруҳлари ташкил этилади, уларнинг фаолият йўналишлари паспортлаштириладиган солиқ тўловчилар тоифалари ва солиқ солиш объектларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ишчи гуруҳлари аъзоларининг аниқ босқичма-босқич хатти-ҳаракатлари уларга юклатилган вазифалар ва тегишли ҳудуднинг реал иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, алоҳида низомда қайд этилади.
www.norma.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.