Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СОҲИБҚИРОН МЕРОСИНИ ЎРГАНИБ

СОҲИБҚИРОН МЕРОСИНИ ЎРГАНИБ

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тарихчи олимлар, шоир ва ёзувчилар, ёш тадқиқотчилар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, Соҳибқирон номи билан боғлиқ тарихий-маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, обод этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Н.Ҳабибуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар ушбу жараёнда аниқланган янги маълумотлар, олиб борилган тадқиқотлар натижалари ҳақида сўз юритди. Соҳибқирон ва темурийлар томонидан юритилган давлатчилик сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари, бунёдкорлик ва илм-фан, маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишларига оид маърузалар тингланди.

Соҳибқирон Амир Темурнинг буюк маънавият соҳиби ва давлат арбоби сифатида амалга оширган ишлари ҳақида ўз даврида ва ундан кейин ҳам кўплаб тарихий асарлар яратилган. Яқинда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди кўмагида “Амир Темурнинг жаҳоншумул фаолиятидан лавҳалар” номли рисола нашрдан чиқди.

Илмий-амалий анжуманга тақдим этилган маърузалар асосида тўплам тайёрланди.

ЎзА


Киритилган вақти: 05/04/2016 17:52.   Кўрилганлиги: 1173
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sohibqiron-merosini-organib

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.